АҚШнинг Техас ва Канзас штатларида қишки штормлар оқибатлари туфайли бир неча кун ичида 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Одамларнинг ҳалок бўлишига ер музлаши сабаб сифатида айтилмоқда, шунингдек бир аёл Техаснинг Форт-Уэрт шаҳрида автомобиль сув остида қолгандан кейин бедарак йўқолган.

Шошилинч хизматларнинг маълум қилишича, Оклахомада сув остида қолган автомобилдан 7 киши қутқариб олинган.

Таъкидланишича, об-ҳаво яхшиланмоқда, минтақада плюс даражадаги ҳароратлар кутилмоқда.