Инновациялар ҳафталиги доирасида БААда ғаройиб танлов эълон қилинди. Мамлакат аҳолисига Марс сайёрасидаги виртуал уйлар лойиҳалари билан унда иштирок этиш таклиф қилинди. Таъкидланишича, келажакда “қизил сайёра” аҳолиси яшай оладиган уй лойиҳаларига ўрин берилади.

У 2 кишига мўлжалланиши ва камида 500 кв м майдонга эга бўлиши лозим. Унинг қурилишида ишлатиладиган материаллар одамларни Марсга элтадиган космик кемани қайта ишлашдан олиниши лозим.

Танлов ғолиби 2016 йил мартида эълон қилинади.