Эртага, 30 ноябрь куни WBA версияси бўйича супер оғир вазндаги доимий чемпион, ўзбекистонлик Руслан Чагаев ҳамда бу мақомга расмий даъвогар, австралиялик Лукас Браун ўртасида учрашув ўтказиш қарори муддати тугайди. Ушбу масаланинг ҳал қилинишига Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBA) аралашиши мумкин.

Агарда Чагаев бу жангда ғалаба қозонса, унинг кейинги рақиби куни кеча Владимир Кличкодан 4 версия бўйича чемпионлик камарларини тортиб олган британиялик Тайсон Фьюри бўлиши мумкин.

Чагаев ўз фаолиятида 2 мартагина мағлубиятга учраган: 2009 йилда Владимир Кличкодан, 2011 йилда эса Александр Поветкиндан. Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчи Кличко билан матч-реванш ўтказиш имкониятидан маҳрум бўлди.