Чилонзордаги хонадонлардан биридан 7 млн сўмлик қимматликлар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, жиноятни 18 ёшли Фаррух исмли йигит амалга оширган. Қўлга туширилиб, сўроқ қилинганида у анча вақтдан буён ноқонуний ишлар билан шуғулланиб келгани аниқланди.

Ботир исмли шахснинг уйига ўғриликка кирган Фаррух у ердан 3 млн сўмлик ноутбук, 200 минг сўмлик сумка ва 4.8 млн сўмлик пул олиб чиққани маълум бўлди. Моддий қимматликлар эгасига қайтарилди.