Туркия бош вазири Аҳмат Довудўғли Су-24 воқеаси яна такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига қараганда, ИШИДга қарши 2та коалиция мавжуд экан, бу каби англашилмовчиликлар яна такрорланиши мумкин.

Довудўғли барча томонларни ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириб ишлашга, келажакда бу каби мудҳиш тасодифларнинг олдини олишга чақирди.