Туркия бош вазири Аҳмат Довудўғли Диёрбакр адвокатлар уюшмаси раҳбари, курд фаоли Тоҳир Элчининг қотилларини топишга ваъда берди. У қотиллар Элчини эмас, бутун Туркияни нишонга олганини таъкидлади.

“Бу воқеага аниқлик киритилади. Биз жиноят фош этилмай қолишига йўл қўймаймиз”, - таъкидлади бош вазир.

Шунингдек, у ҳукумат воқеа билан боғлиқ равишда тартибсизлик уюштираётганлар ҳам эътиборсиз қолмаслигини қайд қилиб ўтди.
Тоҳир Элчи матбуот анжумани чоғида ўлдирилди. Истанбулда бу қотилликка норозилик сифатида намойишлар ўтказилди.