Эрон “Лукойл” билан шартнома тузишини эълон қилди

Жаҳон 29 Ноябрь 2015 2081

Эрон ҳукумати 28-29 ноябрда 50 та нефть ва газ конини ўзлаштириш бўйича умумий қиймати 30 млрд долларлик шартномалар тузишга тайёрланмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги. Эрон нефть-газ мажмуасига энг йирик инвесторлардан бири Россиянинг “Лукойл” компанияси бўлиши кутилмоқда.

“Кўплаб Европа ва Осиё компаниялари қизиқиш билдирмоқда”, деб айтди Эрон нефть вазири Бижон Номдор Зонгоний. Зонгонийнинг айтишича, гап жумладан “Лукойл”, Total, Royal Dutch Shell ва Eni каби компаниялар ҳақида кетмоқда. “Лукойл”да ушбу хабарга изоҳ беришмади, деб хабар бермоқда Rambler News Service агентлиги.

Total компаниясининг Яқин Шарқдаги разведка ва қазиб олиш бўйича бошлиғи Стефан Мишель компания санкциялар олинса ва шартномалар мақбул бўлса Эронга қайтишдан манфаатдор бўлишини айтди. “Биз бу давлатда узоқ вақт ишлаганмиз, шунинг учун биз аввал ишлаган баъзи конлар билан танишмиз”, деб айтди Мишель.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34130 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72361 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10502 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136463 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 24 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 279 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 128 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 282 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар