Ҳамений маслаҳатчиси: Эрон терроризмга қарши курашда Сурия томонида бўлади

Жаҳон 29 Ноябрь 2015 3372

Эрон “терроризмга қарши курашда Сурия халқини қўллаб-қувватлайди”. Бу ҳақда Дамашқда Эрон Ислом Республикаси олий раҳбари оятуллоҳ Али Ҳаменийнинг сиёсий маслаҳатчиси Али Акбар Велоятий айтиб ўтган.

У Сурия президенти Башар Асад билан учрашганидан сўнг, журналистларга “Сурия масаласида Эроннинг позицияси ўзгармаслигини” таъкидлаб ўтган. "Биз Сурия томонда турамиз ва унга зарур барча ёрдамни берамиз”, - деб маълум қилди Велоятий.

Велоятий Асад билан жорий йилнинг 19 май куни кўришган эди. Шундан сўнг Теҳрон “Сурияда бўлаётган уруш туфайли мамлакатнинг зарар етган иқтисодига ёрдам кўрсатиш” чора-тадбирларини қўллади. 2013 йилда Эрон Сурияга 4 млрд доллар миқдорида моддий ёрдам кўрсатган эди.

Кўпроқ янгиликлар