“Барселона” футболчилари Испания чемпионатининг 13-турида “Реал Сосьедад”ни йирик ҳисобда мағлуб этдилар. “Камп Ноу”да 28 ноябрда бўлиб ўтган учрашув 4:0 ҳисоби билан якунланди. Неймар дублга эришди, Луис Суарес ва Лионель Месси ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди.

“Барса” 33 очко билан мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. “Реал Сосьедад” эса 12 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Кейинги турда каталонияликлар 5 декабрда “Валенсия” билан меҳмонда, “Реал Сосьедад” эса 6 декабрда ўзида “Эйбар”ни қабул қилади.

Испания Примераси. 13- тур

Барселона– Реал Сосьедад – 4:0
Голлар: Неймар, 22 (1:0); Суарес, 41 (2:0); Неймар, 53 (3:0); Месси, 90+1 (4:0).

Испания чемпиони номига асосий даъвогарлардан бири бўлган “Атлетико” “Эспаньол”ни ўз уйида минимал ҳисобда мағлуб етди.

Учрашувдаги ягона тўпни учрашувнинг 3-дақиқасида ўз ҳисобига Антуан Гризманн ёзиб қўйди.

“Атлетико” 29 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни, “Эспаньол” эса 16 очко билан 11-ўринни эгалламоқда.

Атлетико М – Эспаньол – 1:0
Гол: Гризманн, 3 (1:0).

27 ноябрда ўтган “Леванте” ва “Бетис” ўртасидаги учрашув меҳмонда тўп сурган севильяликлар ҳисобига 0:1 ҳисоби билан якунланди.

Леванте – Бетис – 0:1
Гол: Кастро, 4 (0:1).
Четлатиш: Хуанфран, 81 (Леванте) – Вестерман, 79 (Бетис)