Канада Африка ёшларини иш билан таъминлашга 15,3 млн доллар йўналтиради

Жаҳон 29 Ноябрь 2015 1240

Канада ҳукумати Африканинг 8 та давлати ёшларини иш билан таъминлаш дастурига 15,3 млн доллар ажратмоқчи.

Канада бош вазири Жастин Трюдонинг айтишича, дастур орқали Гана, Кения, Малави, Марокко, Руанда, Сенегал, Танзания ва Замбиянинг 200 минг ёш мутахассисларига ёрдам берилади.

“Канада ҳукумати мамлакат ва барча дунё ёшларига ўз салоҳиятига эришишга ёрдам беришга интилмоқда. Биз янги иш ўринлари ва ёшлар учун яхшироқ имкониятларни яратишга инвестиция киритамиз”, деб айтди Трудо.

Канада бош вазири Мальтадаги Британия ҳамдўстлиги давлатлари саммитига ташрифидан кейин Париждаги иқлим саммитига йўл олади.

Аввалроқ Канада БМТга суриялик қочқинларга ёрдам бериш учун 75 млн доллар йўналтириши маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар