Кения ҳукумати мамлакат пойтахти Найробида теракт уюштиришда гумон қилинаётган 2 нафар эронликни ҳибсга олди. Бу ҳақда Кения ички ишлар вазирлиги твиттерда хабар берди.

“2 нафар эронлик Кения хавфсизлик органлари томонидан ҳибсга олинди. Режа барбод бўлди, гумонланувчилар ҳибсга олинди”, дейилмоқда хабарда.

Қўлга олинган 69 ёшли Абубакир Содиқ Лоу ва 25 ёшли Ясин Самбой Жума
Кенияда теракт уюштирмоқчи бўлганликларини тан олдилар.

Кения ва Сомали ҳудудларида 2012 йил «Ал-Қоида» гуруҳи билан бирлашган «Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи ҳаракат қилади.