Кениялик 7 нафар енгил атлет допинг туфайли дисквалификация қилинди

Спорт 29 Ноябрь 2015 1100

Кения енгил атлетика федерацияси допингга қарши қоидаларни бузган 7 нафар спортчини барча мусобақалардан четлаштирди. Рўйхатга кросс бўйича икки карра жаҳон чемпиони Эмили Чебет ҳам кирди. Организмида фуросемид излари топилган қиз 4 йилга барча мусобақалардан четлаштирилди.

Жойс Закари ва Коки Манунга ҳам шунча мухлатга дисквалификация қилинди. Агнес Джепкосгеи, Бернар Мвендия, Джуди Кимуге ва Лилиан Мариталарга эса 2 йилдан муддат белгиланди.

Охирги 3 йилда Кенияда жами 40 нафар енгил атлет допинг ичганлиги фош этилди.

Кўпроқ янгиликлар