Кенияда терактлар уюштиришга режалаштирганликда гумон қилиниб қўлга олинган 2 нафар эронликлар пойтахт шаҳар Найробидаги меҳмонхоналарга ҳужум қилмоқчи бўлишган. Бу ҳақда Daily Nation нашри ёзмоқда.

Полиция бош инспектори Жозеф Буненинг сўзларига қараганда, 69 ёшли Абубакр Содиқли ва 25 ёшли Ёсин Самбай Жума исмли шахслар шаҳар меҳмонхоналаридаги хорижлик туристлар, бизнесменлар ва дипломатларни нишонга олишган.

Унинг қўшимча қилишича, Абубакр Содиқли кузатувни амалга ошириш учун ёш кенияликларни ёллаганини тан олган.

Терактларнинг асосий ташкилотчиси ва буюртмачиси Сомалининг “аш-Шабоб” гуруҳи эканлиги тахмин қилинмоқда.