АҚШ президенти Барак Обама жиноятчилар осонгина қуролга эгалик қилмасликлари учун нимадир қилиш лозим, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Обама бу хақда Колорадодаги отишмадан сўнг айтиб ўтди.

“Биз кўчаларимизда қуролга осонгина эгалик қилиш билан нимадир қилишимиз лозим, зеро бу ишларга алоқаси бўлмаган одамлар уларни осонгина қўлга кирита олмасинлар”, деди президент.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Колорадо-Спрингс шаҳрида жойлашган оилани режалаштириш маркази олдида юз берган отишмада 3 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди. Марказ ичидан туриб отишма олиб борган жиноятчи полициячиларга таслим бўлди.