Поло ўйини чоғида от шаҳзода Ҳаррини икки марта йиқитди

Жаҳон 29 Ноябрь 2015 2356

Буюк Британия шаҳзодаси Ҳарри ЖАРда ўтган хайрия поло ўйини чоғида икки марта отдан йиқилди. 28 ноябрь куни бўлиб ўтган воқеа ҳақида BBC News хабар бермоқда.

Биринчи марта от чавандозини боши узра отиб юборди. Ҳаррига зиён етмади, лекин у узоқроққа кетиб қолган отнинг ортидан ўзи боришига тўғри келди.
Иккинчи марта эса шаҳзода ўйин охирида йиқилди. Ҳарри буни ҳазилга йўйиб, томошабинларга таъзим қилди.

Ҳарри таркибида тўп сурган жамоа 7:8 ҳисобида имкониятни бой берди.

Кўпроқ янгиликлар