Украина президенти Пётр Порошенко боксчи Владимир Кличкога британиялик рақиби Тайсон Фьюрига қарши ўтказган учрашуви учун миннатдорчилик билдирди.
“Ҳаяжонли жанг! Владимир, курашганингиз учун раҳмат!”, - деб ёзди давлат раҳбари Twitter’даги саҳифасида.
Кличко Фьюридан очколар бўйича мағлубиятга учради. Бу боксчининг 11 йил ичидаги биринчи мағлубиятидир.