Россиядан Понт греклари геноцидини тан олиш сўралмоқда

Жаҳон 29 Ноябрь 2015 4762

Россиядан Понт греклари геноцидин тан олиш сўралмоқда. Бу борадаги петиция Change.org фуқаролик ташаббуслари порталида чоп этилди. Ташаббускорлар сифатида Греция жамоатчилиги ҳамда Россия греклари кўрсатилди.

“1914-1923 йилларда Туркия ҳукумати Понт ҳудудида қадимдан истиқомат қилиб келган 326-382 минг грекни қасддан йўқ қилди. Юз йилдан буён бегуноҳ қурбонларнинг жонлари адолатга чақириқ бўлиб хизматлар қилмоқда. Ўша фожиали йилларда юз минглаб грекларга бошпана бўлган Россиядан бегуноҳ қурбонлар хотирасини ёдга олишни сўраймиз”, - дейилади хабарда.

1994 йил февралидан буён Греция ҳукумати 1914-1923 йилларда Усмонлилар салтанати, ундан кейин эса Ёш турклар ҳамда Отатуркчилар томонидан, арманилар ва оссурияликлар билан бир қаторда, Понт греклари ҳам қирғин қилинганини даъво қилиб келади. 1919 йил 19 майида Мустафо Камолнинг қўшинлари Самсунга туширилиши муносабати билан бошланган Қутилиш уруши Туркия республикасининг ташкил топиши билан якун топди. Туркияда бу сана ёшлар ва спорт куни сифатида нишонланади. Лекин Греция айнан шу санани греклар геноцидининг бошланиши деб ҳисоблайди.

Айни кунда ушбу воқеаларнинг геноцид бўлганини Грециянинг ўзи, Арманистон, Кипр, Швеция, шунингдек, дунёнинг турли чеккаларидаги грек ва армани диаспоралари тан олади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56332 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32588 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40637 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4894 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16763 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 101026 Ўзбекистон
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 722 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7392 Жамият
Кўпроқ янгиликлар