Сирғалида 4 нафар аёл ўғрилик устида қўлга тушди

Жамият 29 Ноябрь 2015 6191

Дилноз, Азиза, Ойпопук ва Гули исмли дугоналар моддий қийинчиликлардан чарчаб, ўғриликка қўл уришди, аммо биринчи ҳаракатдаёқ қўлга олинишди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, ёшлар гуруҳ тузиб, Зилола исмли ўзига тўқ аёлнинг уйига ўғриликка киришга қарор беришган. Зилоланинг қачон кетиб, қачон келишини кузатиб билиб, бир куни хонадон бўшлигида келишган. Калит танлаш йўли билан эшикни очиб, у ерга киришган.

Талончилар хонадондан 300 минг сўмлик пальто, 250 минг сўмлик куртка, 500 минг сўмлик кўйлаклар, 400 минг сўмлик газламалар, 400 минг сўмлик оёқ кийимлари, 400 минг сўмлик дастурхонлар, 300 минг сўмлик пар кўрпаларни олиб чиқиб кетишган.

Бу шубҳали ҳаракатни кўрган қўшнилар 102га хабар беришган. Воқеа жойига етиб келган милициячилар ўғриларни қўлга олишди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар