Сурия Қуролли кучлари генерали: Туркия террорчиларга қурол етказиб беришни ташкиллаштирмоқда

Жаҳон 29 Ноябрь 2015 6601

Туркия ҳукумати террорчиларга қурол етказиб беришни ташкиллаштирмоқда, деб хабар бермоқда Сурия Қуролли кучлари генерали Али Майхуб.

“Сурия-Туркия чегарасида жуда мураккаб вазият юзага келган. Чегарани деярли террорчилар назорат қилаётганидан фойдаланиб, турк ҳукумати уларга жиноий фаолиятни юритиш учун қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва бошқа моддий воситаларни ҳеч қандай қаршиликсиз етказиб беришни ташкиллаштирмоқда. Туркия бунинг эвазига халқаро жиноятчилардан арзон нархда нефть, бандитлар томонидан Сурия ва Ироқ музейларида ўғирланган маданий ёдгорликлар ва бошқа контрабанда маҳсулотларни олмоқда”, деб айтди Майхуб.

“Туркиядан келаётган автомобиллар террорчилар томонидан босиб олинган ҳудудларга Сурия ҳукумати чегаранинг бу қисмини вақтинчалик назорат қила олмаётган бир пайтда қаршиликсиз, ҳеч қандай текширувсиз кирмоқда. Турк ҳукумати айтаётган гуманитар карвонлар бу террорчиларга керакли юкларни етказишга ёрдам берувчи ҳамда яраланган ва касал бандитларни турк шифохоналарига эвакуация қилишда транспортдан максимал фойдаланиш учун яратилган уйдирмадир”, деб таъкидламоқда Майхуб.

Майхубнинг айтишича, турк ҳукуматининг маъсулиятсиз муносабати туфайли қаровсиз қолган чегаралар террорчиларга Европа давлатларига бемалол ўтиб, у ерда ўзининг ваҳший жиноятларини амалга оширишга имкон беради.

“Ўтган тун Туркиядаги Жабал-Акра тоғи томондан Сурия ҳукумат қўшинларига қарата жадал равишда миномёт отишмаси олиб борилди”, деб қўшимча қилди генерал.

Генералнинг айтишича, Сурия армияси бош қўмондони бундай хатти-ҳаракатларнинг хавфли эканидан огоҳлантирмоқда ва дунё ҳамжамиятидан халқаро террорчиликни бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлашдан воз кечишга мажбурлаш мақсадида Туркияга максимал равишда босим ўтказишни талаб қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34291 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72556 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10584 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136812 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 215 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 930 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 508 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 670 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар