Тошкентда фирибгар аёл машина расмийлаштириш баҳонаси билан ўлжасининг 62 млн сўм пулини ўзлаштирди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, Юнусобод туманида яшовчи Олмахон исмли аёл йўловчи сифатида Nexia 2 русумли автомобилга ўтирган. Машина ҳайдовчиси Охунжондан уловнинг хизматда эканлигини аниқлаб, уни янги танишининг номига ўтказиб бера олишига ишонтирган.
Охунжон машинани ўз номига олиш учун Олмахонга 62.5 млн сўм берган. Аммо бу пулларни олган аёл шу билан бошқа алоқага чиқмаган. Алданганини тушунган эркак тегишли идораларга мурожаат қилган.
Ўтказилган тадбирлар натижасида фирибгар аёл топилиб, жавобгарликка тортилган.