Тошкентда Paynet’га кириб кетган эркакнинг машинаси ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, 36 ёшли Хушнуд исмли автоулов эгаси автобус бекатлардан бирида тўхтаб, телефонига пул ташлаш мақсадида Paynet шохобчасига кириб кетган. Унинг 5 дақиқа машинасини очиқ қолдириб кетганидан фойдаланиб қолган Асилбек исмли безори дарҳол машинага миниб, уни олиб қочиб кетган.

Автоулов эгаси тезда тегишли рақамга қўнғироқ қилган. Бунинг натижасида ўғри қисқа муддат ичида қўлга олинган.