Тошкентда йўлтўсарлар гуруҳи қўлга олинди, деб хабар беради “Огоҳ” газетаси.

19 ёшли Абдулатиф ва Ҳакимжон исмли йигитлар кечалари ўзларидан кичик ёшдагиларни пойлашган ва улардан зўравонлик билан телефонларини тортиб олган. Шу йўл билан улар 16 ёшли Ванянинг iPhone-5 телефонини, Samsung Tab-4 планшетини, шу ёшдаги

Алексейнинг Samsung Galaxy-Trend, 17 ёшли Артурнинг iPhone-4 телефонини тортиб олган.
Ҳозирги кунда улар тергов олдида жавоб бермоқда.