Владимир Кличко Тайсон Фьюрига мағлуб бўлди

Спорт 29 Ноябрь 2015 17571

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри украиналик жаҳон чемпиони Владимир Кличкони мағлуб этди ва IBF, IBO, WBO ва WBA версиялари бўйича жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киритди. 29 ноябрда Дюссельдорфда бўлиб ўтган жанг британиялик спортчининг очколар устунлиги билан якунланди.

12 раунд давом этган жанг натижаларига кўра барча ҳакамлар бир овоздан устунликни Фьюрига беришди. Жангда 115-112, 115-112, 116-111 ҳисоби қайд этилди.

39 ёшли Кличко ва 27 ёшли Фьюри ўртасидаги жанг аввалроқ, яъни 24 октябрда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ украиналик жароҳат олгани сабабли кейинга кўчирилганди.

Владимир Кличко ҳисобида энди 68 та жангда 64 та ғалаба, Фьюри ҳисобида эса 25 та жангда 25 та ғалаба бор.

Владимир Кличко охирги марта 2004 йил апрелида мағлуб бўлган эди. Ўшанда у WBO версияси бўйича вакант жаҳон чемпиони унвонини техник нокаут билан АҚШлик Лаймон Брюстерга бой берган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар