Япония сунъий йўлдоши Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ шаҳарлари атрофида метан меъёридан ортиқ тўпланаётганини қайд қилди

Жаҳон 29 Ноябрь 2015 4035

Япониянинг “Ибуки” метереологик сунъий йўлдоши Хитой, Ҳиндистон ва АҚШнинг йирик саноатлашган шаҳарлари атрофида буғ газларидан бири бўлмиш метан меъёридан ортиқ тўпланаётганини қайд қилди. Бу ҳақда Tokyo Shimbun газетаси хабар қилди.
Тадқиқот натижалари Парижда иқлим ўзгариши бўйича ўтадиган COP-21 конференциясининг очилишидан бир неча кун олдин эълон қилди.
Атроф муҳитни ҳимоя қилиш вазирлиги ва атроф муҳит тадқиқотлари миллий институти йўлдош томонидан 2009 йил августидан 2012 декабригача юборилган маълумотларни таҳлил қилиб, шунинг асосида метаннинг энг катта концентрацияси – 81 ppb Хитойнинг умумий аҳолиси 22 млн кишини ташкил қиладиган Чэнду ва Чунцин шаҳарлари атрофида эканлигини аниқлади.
Бунда йирик ботқоқликлар ва ўрмон ёнғинлари ҳудудлари инобатга олинмади.
Иккинчи ўринда Покистондаги Лаҳор 58.1 ppb кўрсаткичи билан турибди. Ундан кейинги поғоналарда Калькутта (Ҳиндистон, 54 ppb), Дакка (Бангладеш, 54 ppb), Лос-Анжелес, Сан-Франциско (АҚШ, 33.7 ppb), Нью-Йорк, Питтсбург (АҚШ, 22 ppb) шаҳарлари турибди. Ушбу рўйхатга кирган Россиянинг ягона шаҳри Сургут бўлди, унинг ҳавосидаги метан концентрацияси 35 ppb’ни ташкил қилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар