2015 йилнинг 8 ойи давомида 456 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг ОИТС (ОИВ)га чалингани аниқланди

Жамият 30 Ноябрь 2015 4174

2015 йилнинг 8 ойи давомида тиббий кўрикдан ўтказилган 456 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ОИТС (ОИВ) касаллигига чалингани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходими Улуғбек Туймабоев “Маҳалла” газетасига маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ўтган давр мобайнида тиббиёт муассасалари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган 239 минг 437 нафар фуқародан 10 минг 324 тасида турли касалликлар аниқланган. Ноқонуний миграция оқибатида жабрланган 295 нафар фуқаро турли касалликлар сабабли ҳаётдан бевақт кўз юмган. Улар орасида 456 нафари ҳозирда инсониятни ташвишга солиб турган ОИТС (ОИВ) касалини орттирган.

У.Туймабоевнинг қўшимча қилишича, хорижга ишга борган ҳамюртларимиз ҳам бахтсиз ҳодисалардан четда эмас. Боз устига, улар ўзга юртларда сарсон ва саргардон. Қозон шаҳридаги «Адмирал» савдо комплексида содир бўлган ёнғин натижасида ноқонуний равишда ишлаш мақсадида йўл олган ҳамюртларимиздан 1965 йилда туғилган самарқандлик Шокир Ҳамидов, 1994 йилда Избоскан туманида туғилган Бегзод Йўлдошев, 1996 йилда Урганч шаҳрида туғилган Умидбек Матқурбонов ҳаётдан кўз юмди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар