2020 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоиздан зиёди мобиль алоқа билан қамраб олинади

Технология 30 Ноябрь 2015 2147

2020 йилга бориб Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоиздан зиёди мобиль алоқа билан қамраб олинади. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида бўлиб ўтган Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида кенг полосали технологияларнинг жорий қилинишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Телекоммуникация инфраструктурасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Зохид Зияевнинг маълум қилишича, 2016-2017 йилларда “ЎзМобайл” миллий мобил алоқа тармоғини ривожлантириш лойиҳаси доирасида 3680 базавий станция барпо этилади. Мазкур лойиҳанинг қиймати 150 миллион долларни ташкил этилади. Шу билан биргаликда, «Coscom», «Unitel» ва «RWC» мобил алоқа тармоғини ривожлантириш лойиҳаси доирасида 252,83 миллион доллар миқдоридаги 4260 базавий станция қуриб, ишга туширилади.

Натижада аҳолининг 90% мобил алоқа билан қамраб олинади, мобиль алоқа абонентлари сони эса 27 миллион нафардан ошади.

Кўпроқ янгиликлар