Афросиёб поезди вагонларида чироқ ўчиб қолди

Ўзбекистон 30 Ноябрь 2015 7714

29 ноябрь куни Самарқанддан Тошкентга йўл олган Афросиёб поезди вагонлари чироқ бўлмади. Йўловчилар Тошкентга қадар қоронғуда келишга мажбур бўлган. Бу ҳақда йўловчилардан бири Kun.uz`га маълум қилди.

“Поезд кечки 17:00да Самарқандда йўлга чиқди. Кеч тушиб қолган бўлса ҳам негадир вагонларда чироқ бўлмади. Йўловчиларнинг аксарияти хорижлик сайёҳлар эди. Ёнимда ўтирган европалик сайёҳлардан бири инглиз тилида мендан “сизларда бу одатий ҳолми”, деб сўради. Унга бу биринчи марта бўлганини тушунтирдим”, - деди йўловчи.

Унинг айтишича, “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси вакиллари мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган, ноқулайлик учун йўловчилардан узр ҳам сўрамаган.

Шунингдек, поезд Тошкентга белгиланган вақтдан ярим соат кечикиб, 19:10да эмас, балки 19:40 кириб келган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар