Американинг Consumer Reports компанияси америкаликлар танлайдиган энг ёмон автомобилларни маълум қилди. Унга кўра, энг кўп Жанубий Корея ва Япониянинг автомобиллари, жумладан, Nissan компаниясининг уч модели кўпроқ танланган. Умумий рўйхатда Kia Rio седани етакчилик қилмоқда.

Мутахассислар томонидан ўтказилган сўровномада 230 минг нафар автомобиль эгаси танланди. Уларга “Ўз автомобилингизни қайта харид қилган бўлармидингиз?”, деган савол берилган. Сўровда қатнашганлар ўз автомобилларининг ҳаракатланиши, нархи, қулайлиги ва ишончлилигига қараб баҳо берган.