Сурия президенти Башар Асад Эрон вакилига мамлакатда оммавий ҳарбий операциялар бошлангач, душманларининг молиявий ҳолати ва қурол-яроғ таъминоти кучайган, деб хабар бермоқда Reuters.

Президентнинг маълум қилишича, Эрон ва Россия томонининг мамлакатга ҳарбий ёрдам бераётгани “душман мамлакатлар”нинг жангариларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишига олиб келган.

Бу ҳақда у Эрон вакили Акбар Велоятий билан учрашув пайтида айтиб ўтган.