Chevrolet Афғонистонда автомобил заводи қуришни режалаштирмоқда

Иқтисодиёт 30 Ноябрь 2015 4984

Афғонистондаги манбалар хабарига кўра, америкаликларнинг Chevrolet компанияси Мозори Шариф ҳудудида автомобил ишлаб чиқарувчи завод қуради.

"Афганистан сегодня" хабарига кўра, Балх вилояти расмийлари ва компания вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилган, лекин унинг якунлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Маҳаллий тадбиркорлардан бири Забиулла Ахтарийнинг маълум қилишича, Chevrolet компанияси делегацияси Балх вилоятининг юқори лавозимли мансабдорлари билан учрашган ва вилоят ҳудудида сармоялар киритиш учун яхши шароитлар яратиб беришни сўрашган.

Унинг қўшимча қилишича, Афғонистон ҳукумати иқтисодий ривожланиш дастурларини кўриб чиққанидан кейин Chevrolet компанияси фаолиятига рухсат берилади.

Забиулла Ахтарийнинг қайд этишича, ушбу лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши орқали юзлаб афғонистонликлар билвосита ёки бевосита иш билан таъминланишади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар