Эльдар Рязанов оламдан ўтди

Маданият 30 Ноябрь 2015 9250

30 ноябрга ўтар кечаси Москвадаги Биринчи шаҳар шифохонасида россиялик машҳур режиссёр Эльдар Рязанов 88 ёшида оламдан ўтди. ТАСС ахборот агентлиги бу хабарни ўз манбаси орқали тасдиқлаган.

Эльдар Рязанов 21 ноябрь куни оғир аҳволда шифохонага ётқизилганди. Бунгача ҳам у юрак хуружи туфайли сентябрь ва октябрь ойларида даволаниб чиққанди.

Бироз олдинроқ, унга сунъий юрак вентиляцияси улангани хабар қилинганди.

Маълумот учун, ушбу режиссёр "Карнавал кечаси", "Автомобилдан эҳтиёт бўлинг", "Қароқчи чоллар", "Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!", "Ишдаги ишқ", "Икки кишилик бекат" каби ўзбек кинотомошабинлари учун ҳам қадрдон бўлиб қолган кинокартиналар ишлаган эди.

Эльдар Александрович Рязанов 1927 йилнинг 18 ноябрида Самара шаҳрида, киночилар оиласида туғилган. 1950 йилда Рязанов Бутунроссия давлат кинематография университетини битирган. Шундан сўнг у 5 йил давомида ҳужжатли фильмлар бўйича Марказий студияда ишлаган, кейин "Мосфильм"га келган. 1956 йилда унинг илк жиддий иши "Карнавал кечаси" суратга олинган.

У сценарийнавис Эмил Брагинский билан ҳамкорликда "Автомобилдан эҳтиёт бўлинг", "Қароқчи чоллар", "Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!", "Ишдаги ишқ", "Икки кишилик бекат", "Омад зигзаги", "Италияликларнинг Россиядаги ғаройиб саёҳати", "Гараж" каби картиналарни ишлади.

1980-йилларда унинг лирик картиналари "Бешафқат романс" ва "Флейта учун куй" кабилар дунёга келди. Ўтган асрнинг 90-йилларида эса унинг режиссёрлигидаги ижтимоий трагикомедиялар: "Ваъда қилинган осмон" ва "Қари қирчанғи" кабилар пайдо бўлди. Рязановнинг сўнгги фильмлари сифатида "Андерсен эртаги. Севгисиз ҳаёт", "Карнавал кечаси-2. Ёки 50 йил ўтиб" телефильми (2007) бўлиб қолди.

У 1977 йилда "Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг!" фильми учун СССР олий мукофоти билан тақдирланган. 1979 йилда эса "Ишдаги ишқ" фильми учун ака-ука Васильев номидаги давлат мукофотига лойиқ кўрилган. Шунингдек, 1996 ва 2008 йилларда "Ватан олдидаги хизматлари учун" III ва II даражали мукофотлар билан тақдирланган. Қолаверса турли йилларда унга Дўстлик ордени, 2 марта Меҳнат ордени берилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар