Франция президенти Франсуа Олланд ЕИ—Туркия саммитини тарк этар экан, Европа Иттифоқи муҳожирлар масаласини ҳал этиш учун Анқарага ваъда қилинган 3 млрд евро ажратилишини айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Шунингдек, у Сурияда сиёсий тартиб ўранатиш масаласида, террорчилар билан курашда ва муҳожирлар инқирози муаммосини ҳал этишда Туркия билан ҳамкорлик қилиш Франция учун ўта зарур эканлигини таъкидлаб ўтган.
Шу билан бирга Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши ҳақида гапирилганида, Олланд шартлар ўзгармаганлигини, янги йилда бу жараённи тезлаштириш ёки секинлаштиришга ҳеч бир сабаб кўрмаётгани ҳақида гапириб ўтган.