ФИФА йил мураббийи бўлиш учун асосий уч нафар мураббий номини маълум қилди.

Совринга қуйидаги уч нафар мураббий даъвогар: Хосеп Гвардиола («Бавария»), Луис Энрике («Барселона») ёки Хорхе Сампаоли (Чили терма жамоаси).

Гвардиола ўтган мавсумда жамоа билан Германия чемпионлигини қўлга киритди, ЕЧЛда эса ярим финалгача етиб келди.

Ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида кўрилаётган Луис Энрике эса "Барселона" билан требль қайд этди.

Чили терма жамоаси Хорхе Сампаоли терма жамоа билан Копа Америка турнирида ғолиб бўлди.