Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида яшовчи гапира олмайдиган уч ёшли бола, 380 вольт кучланишга эга ток ургач, гапиришни бошлаган.

Бу ғаройиб воқеа ҳақида оқин Жанарбек Ашимжан ўзнинг Facebook даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Унинг сўзларига кўра, Олмаотадаги Сизганова номли жарроҳлик марказига қариндошларини олиб келгач, ушбу воқеани эшитган.

Болакайни 380 вольтли ток уради ва у омон қолади. Ток унинг кафтидан ўтиб, елкасидан чиқиб кетади. Болани дарҳол ерга кўмиб қўйишади, шундан сўнг у гапириб юборади. Ҳозир унинг аҳволи яхши ва у даволанишни ўтамоқда.