Гватемала ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари мамлакат қамоқхоналаридан биридаги исён вақтида ҳалок бўлган маҳбусларнинг сонини аниқлади, деб хабар бермоқда Reuters.

Ҳукумат маълумотига кўра, 16 нафар киши ҳалок бўлган. Аввалроқ уларнинг сони олти нафар эканлиги хабар берилган эди.

Ҳукуматнинг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси маҳбуслар, улар орасида назорат ходимлари йўқ. Воқеа маҳбуслар ўртасида келиб чиққан тўқнашувдан содир бўлган. Уларнинг айримлари, ҳатто, Калашников автоматлари билан қуролланган бўлишган.

Қуролли қўшиннинг махсус гуруҳи қамоқхонада тартиб ўрнатиш учун у ерга йўналтирилган.