Instagram ижтимоий тармоғи кўплаб фойдаланувчиларнинг талабларини эътиборга олиб, бир нечта аккаунтга эга одамларга саҳифалари орасида ўтиш имконини қулайлаштирди. 

Ҳозирга қадар тармоқда бир нечта аккаунтга эга фойдаланувчилар саҳифаларини ўзгартириш учун ҳар сафар "логин" ҳамда "пароль"ни теришлари керак бўлар эди. 

Тез орада компания бу камчиликни бартараф этади. Энди фойдаланувчининг саҳифасида янги бўлим яратилади. Бу аккаунтларни тезкор алмаштиришга имкон беради. 

Ҳозирда янги функция синов муддатида бўлиб, компания унинг қачон тақдим этишилиши ҳақида маълумот бермаган.