Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ва Европа иттифоқи раҳбари Дональд Туск Буюк Британиянинг ЕИдаги аъзолиги шартларини қайта кўриб чиқиш жараёнини олиб бориш борасида келишиб олишган. Бу ҳақда мамлакат сайтида маълум қилинган.

Маълумотда келтирилишича, бу масала ЕИ—Туркия саммитидан сўнг кўриб чиқилган.
“Улар биз мақбул ҳаракат қилишда давом этишимизга рози бўлишди. Бир соҳадан иккинчиси мураккаб бўлишига қарамай, ҳар тўрт соҳа бўйича ислоҳотларни ҳал этиш ва уларни амалга ошириш борасида ҳар икки томон мақбул ечимга келиш йўлини қидиришда давом этади”, — дейилади маълумотда.