"Лож-Анжелес Лейкерс" жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Коби Брайант 2015-2016 йиллар мавсуми якунида баскетболчи сифатидаги фаолиятини тарк этади. Бу ҳақда унинг ўзи Players Tribune сайтига хабар қилган.

"Бу мавсум мен нимадир қила олишим мумкин бўлган охиргиси", деган 37 ёшли баскетболчи.

Брайант ўз фаолияти давомида 5 марта МБЛ чемпиони бўлган, 2008, 2009 ва 2010 йилларда мавсумнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси бўлган. У АҚШ терма жамоаси билан 2008 ва 2012 йилларда Олимпиада чемпионига айланган.

1996 йилда ўз профессионал фаолиятини бошлаган баскетболчи фақат "Лос-Анжелес Лейкерс" жамоаси учун ўйнаган. Охирги мавсумларда у жароҳат туфайли ўйинларда мунтазам равишда иштирок эта олмай келмоқда.