"Бавария" жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскининг 4та натижаси Гиннес рекордлар китобидан жой олди. Мюнхенда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, футболчининг Германия бундеслигаси 6-турида "Вольфсбург" жамоаси дарвозасига йўллаган голлари буни таъминлаган.

22 сентябрь куни ўтказилган ўша ўйинда Левандовски захирадан майдонга тушганва 5та гол урганди. Рекордлар китобида унинг ушбу учрашувдаги дастлаб урган 3та голи "энг тезкор хет-трик" (3 дақиқаю 22 сония) сифатида, 4та голи "энг тезкор покер" (5 дақиқаю 42 сония), 5та голи "энг тезкор флэш" (8 дақиқаю 59 сония) сифатида қайд этилган. У шунингдек, захирадан майдонга тушиб шунча гол урган илк футболчи сифатида қайд қилинган.

Бундан олдин Германия чемпионатидаги энг тезкор хет-трикни "Дуйсбург" жамоаси футболчиси Микаэл Тенниси қайд этганди. У 1991 йилда "Карлсруэ" дарвозасига 6 дақиқа ичида 3та гол йўллаганди.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсумда бундеслиганинг ўтган турдарида 14та гол урди ва ЕЧЛда 5та голга муаллифлик қилди.