Маккейн АҚШ ҳукуматидан ИШИДга қарши кураш учун 20 минг аскар жўнатишини сўради

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 2854

Республикачилар партияси вакиллари бўлган сенаторлар Жон Маккейн ва Линдси Грэм расмий Вашингтонни Ироқдаги ҳарбийлари ҳажмини 10 минг нафарга ошириш ва Суриядаги жангариларга қарши қуруқликдаги амалиётлар учун ҳам шунча аскар жўнатишга чақирди.

Бундан ташқари, сиёсатчилар АҚШ президенти Барак Обаманинг Суриядаги ИШИД жангариларига қарши курашини танқид остига олишган. Обама шу вақтгача қуруқликдаги ҳарбий амалиётларга киришишни хато деб ҳисобламоқда.

Уларнинг қайд этишича, Париждаги терактлардан кейин самарали кураш йўлини бошлашни тезлаштириш зарурати пайдо бўлган.

Бундан ташқари, сенаторлар хабарига кўра, АҚШ Миср, Туркия ва Саудия Арабистони ҳарбийларини логистик воситалар ва разведка орқали қўллаб-қувватлашлари мумкин бўлади.

"Бу савол Ғарбдаги барча давлатларга тааллуқли. Араб давлатлари узоқ вақтгача мавжуд таҳдидни сезмай келишди. Менимча, энди улар барчасини аниқ англаб туришибди", дейди сенатор.

Маккейн ва Грэм Асаднинг кетиши Араб давлатларининг ИШИДга қарши қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларга кириши учун муҳим омилга айланиши ҳақида айтиб ўтишган.

Бироз олдинроқ, Обама АҚШ ИШИДни йўқ қилишни ўзининг асосий мақсади сифатида белгилаб олгани ҳақида айтганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар