Anonymous хакерлар гуруҳи Силикон водийсидаги компаниялардан бирининг ИШИДга онлайн-хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва кучайтиришда ёрдам берганликда айблаб чиқди. Бу ҳақда Metro нашри хабар тарқатмоқда.

Хакерларнинг сўзларига кўра, CloudFlare сервиси жангариларга тегишли бўлган 40дан ортиқ веб-сайтларнинг хавфсизлиги учун хизмат қилган. Ҳозирда мазкур сервис 4 млн.дан ортиқ мижозлар учун киберҳужумлардан сақланиш ва юклаб олиш тезлигини ошириш учун хизмат қилиб келмоқда.

Anonymous гуруҳи ўз эътирозларини твиттер ижтимоий тармоғига жойлаштирганидан кейин компания раҳбари Мэттью Принс айбловларни рад этиб чиқди ва буни «болаларча дивандаги таҳлил» деб атади. У агар федерал органлар бу иш бўйича текширувлар олиб борса улар билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканини маълум қилган.

CloudFlare сервиси террорчилар билан алоқадорлиги биринчи марта шубҳа остига олинмаяпти. Икки йил муқаддам мазкур сервис «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳи веб-сайтини ҳимоя қилиш учун ёрдам берганликда айланганди. Ўшанда Принс компания клерикаллар учун эмас, сўз эркинлиги учун хизмат қилишини айтиб жавоб берганди. Шунингдек у сайтда ҳеч қандай хавфсизлик талаб қиладиган қисмлар йўқлигини ва шу боисдан ҳам сайтга бундай сервис ўрнатишдан ҳеч қандай мантиқ йўқлигини қўшимча қилиб ўтганди.