Миср савдо ва саноат вазири Тариқ Қобил расмий Қоҳира Туркиянинг ўрнини босиб, мева-сабзавот, кийим-кечак ва тери буюмлар экспорти билан Россияни таъминлашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

“Миср Россия бозорини зарурий, айниқса, Россия томонидан Туркия мева ва сабзавоти, шунингдек, кийим-кечак ва тери буюмлар импортини чеклаш ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг Туркиядан олиб келинадиганларига муқобил товарлар билан тўлдиришга тайёр”, - дейилади унинг баёнотида.

Айтилишича, бу таклиф Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан БААдаги учрашувда муҳокама қилинган. Миср, шунингдек, Туркия импорти асосини ташкил қилувчи маҳсулотлар рўйхатини сўраб, шу маълумотлар асосида масала кўриб чиқилишини маълум қилган.