Назарбоев: бойлик ва ҳокимият ҳеч кимга бахт келтирмайди

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 5415

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг фикрича, фуқаролар бой бўлишни ўрганиши лозим.
Ўзининг миллатга мурожаатида чет элликларнинг феъл-атворини ўз фуқаролари билан қиёслаб кўрди.

“Чет элда миллардерлар бойликларини кўз-кўз қилмайди, аёллар улкан тошларни тақиб юрмайди, каттакон машиналарда юрмайди. Бизда эса тўрт қаватли уйлар қуришади. Танкларга ўхшаган машиналар керакмас. Машиналар нимага керак? Йўл босиш қулай бўлиши учун. Шунинг учун фуқароларимиз бой бўлишни ўрганиши лозим. Бойлик ва ҳокимият ҳеч кимга бахт келтирмайди. Барча жаҳон файласуфлари бойлигинг халқ манфаатларига хизмат қилгандагина, сен улардан миннатдорчилик эшитсанг, ана шундагина бахтли бўлишингни айтишган”, - деди Назарбоев.

Бундан ташқари, Оқ Ўрда раҳбари шу кунларда Олмаотадаги бир фабрикада бўлганини ҳамда ўша ерда тайёрланган костюм ва оёқ кийимини кия бошлаганини айтди.
“Нега мен кичик бир фабриканинг маҳсулотларини кия бошладим? Чунки улар ишлашни бошлаяпти, чунки улар маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда, ёш қизлар ва аёлларга иш бермоқда. Балки улар Chanel даражасига жавоб бермас, лекин уларни кийиш мумкинку”, - таъкидлади Қозоғистон етакчиси.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70812 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36957 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21372 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80735 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61782 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган қайиқ чўкиб кетди
00:20 78 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 43 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 232 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1047 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 693 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар