Назарбоев инқироздан чиқишнинг 7 қадамини санаб ўтди

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 4909

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев молиявий инқироздан чиқишга ёрдам берадиган 7 қадам ҳақида гапириб берди.

“Глобал инқироз нафақат хатар, балки янги имкониятлар ҳам демакдир”, - деди у миллатга мурожаатида.

“Охирги ярим асрда амалда барча давлатлар нолдан бошлашган. Қозоғистон эса энг қийин даврда туғилди. Биз нефтсиз яшар эдик. Биз мустақиллигимизни эълон қилганимиз 90-йиллар осонмиди ахир? 90-йилларнинг биринчи ярми инқирознинг барча даҳшатларини кўрсатди. Одамлар чироқсиз, иссиқликсиз, ойлик маош ва пенсиясиз қолишди. Биз бундан ўтдик, қийинчилик билан ёлғиз қолдик, лекин омон қолдик”, - деди Назарбоев.

Шундан сўнг у инқироздан чиқиш учун ташланиши лозим бўлган 7 қадамни санаб ўтди:
Биринчидан, Қозоғистон хом ашё ресурсларига боғлиқ бўлмаган иқтисодиётни яратади.
Иккинчидан, “Нурли жўл” дастури қабул қилинади.

Учинчидан, “Юз конкрет қадам” миллат режаси амалга оширилади.
Тўртинчидан, кичик ва ўрта бизнес йўлидаги кичик тўсиқлар олиб ташланади.
Бешинчидан, нефть нархи баррелига 20-30 долларга тушиб кетиши ҳолатлари учун ҳаракат режаси ишлаб чиқилади.

Олтинчидан, Қозоғистон иқтисодий ўсишининг драйверларига иқтисодиётнинг янги секторлари айланади. Булар сирасига бугун ўсишни кўрсатаётган қайта ишлаш тармоқлар киради.

Еттинчидан, қозоғистонликларнинг иқтисодий феъл-атвори ўзгаради.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар