Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев маҳаллий пул бирлиги – танганинг эркин сузиб юришини чеклаш бўлмаслигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда РИА «Новости» нашри хабар тарқатмоқда.

«Биринчидан, валютанинг «сузиб юрувчи» курси шароитида молиявий секторнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш керак бўлади. Миллий валюта курсини тўхтовсиз қўллаб-қувватлаш миллий фонд маблағлари ҳисобидан амалга оширилмайди», — дея таъкидлади Қозоғистон раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, энг муҳим вазифа бу – «молиявий тизимни тезда барқарорлаштириш ва уни янги глобал реаллик билан мувофиқлаштириш»

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 ноябрида Қозоғистон тангаси ўз тарихида энг минимал кўрсаткичга тушиб, 1 АҚШ доллари 303,55 тангани ташкил қилганди.