Нидерландияда Украинада уриб туширилган Boeing самолёти билан боғлиқ буюмларни интернет орқали сотган полициячи ишидан бўшатилди

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 1675

Нидерландияда Украинада уриб туширилган Boeing самолёти билан боғлиқ буюмларни интернет орқали сотишни йўлга қўйган полициячи ишидан бўшатилди, деб хабар берди NL Times нашри.

Нашр маълумотларига кўра, полициячи ўз хизмат ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда олган ушбу буюмларни Marktplaats эълонлар сайтида сотувга қўйган. Полициячи ишидан бўшатилгандан кейин ҳибсга олинди.

Маълум қилинишича, полициячи Boeing фалокатини тергов қилган қутқарувчиларга тегишли бўлган махсус кийимни ҳамда “номаълум материалнинг кичкина бўлагини” сотмоқчи бўлган.

Полиция ҳозирча нимадир сотилганини айта олмаяпти. Marktplaats вакиллари эълонни “шубҳали ва ахлоқсиз” деб топиб, уни сайтдан ўчириб ташлашган ва тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёргарликларини билдирганлар.

Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 777 самолёти Амстердамдан Куала-Лумпурга 2014 йил 17 июлда учиб кетаётганда Украинанинг шарқида Донецк вилоятида уриб туширилган. Самолёт бортида 283 нафар йўловчи ва 15 нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар