Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига Суриядаги ИШИД етакчиларини йўқ этиш учун аниқ зарбалар беришга кўрсатма берди, деб ёзади The Sunday Times нашри.

Маълум қилишларича, бу буйруқ мамлакат парламенти Буюк Британиянинг Суриядаги ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга розилиги билан кучга киради.

Нашрнинг маълум қилишича, ҳарбийлар кейинги ҳафтадан бошлаб авиазарбаларни беришни бошлаши мумкин.