«Реал» жамоасининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Англияга, «Манчестер Юнайтед» жамоасида ўйнаш учун қайтмоқчи. Бу ҳақда The Sunday Mirror нашри хабар тарқатган.

Қайд этиш керакки, футболчи 2003 йилдан 2009 йилгача «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнаган ва 2009 йилда 80 млн фунт эвазига мадридликлар сафига келиб қўшилганди.

Қайд этиш керакки, португалиялик футболчи Бенитес билан келишмовчилик туфайли Мадридни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Унинг мадридликлар билан шартномаси 2018 йилгача тузилган.

Бироз олдинроқ, футболчининг агенти Жорже Мендеш ўз мижозининг ПСЖга ўтиши ҳақидаги миш-мишларни инкор этганди.