Туркия соҳил назорати ходимлари Грециядан мамлакат томон ҳаракатланган 220 нафар муҳожирни Эгей денгизида қутқариб қолишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Сурия, Фаластин, Хитой ва Ҳиндистон фуқароларидан иборат муҳожирларнинг тўртта қайиғи Грециянинг Лесбос оролига боришга ҳаракат қилишган.

Туркиянинг Айвалик шаҳри яқинида муҳожирларнинг бир кемаси ағдарилиб кетади. Воқеа жойига Туркия соҳил назорати ходимлари етиб келишга мауваффақ бўлади ва қайиқдаги барча одамлар қутқариб қолинади. 65 аёл ва 41 нафар боладан иборат муҳожирларнинг барчаси қутқариб қолинади. Улар Туркия оролларидан бирига жойлаштирилади. Бир нафар бола касалхонага ётқизилади.