Ўзбекистонда 2021 йилгача 40та болалар мусиқа ва санъат мактаблари қурилади

Ўзбекистон 30 Ноябрь 2015 2600

Ўзбекистон ҳукумати яқин 5 йил ичида 40та янги мусиқа ва санъат мактаби қурилади ҳамда 58таси таъмирдан чиқарилиб, модернизация қилинади. Бу ҳақда 20 ноябрь куни Ўзбекистон президенти қарори чиқарилган.

Давлат раҳбари қарорида кўрсатилишича, 2009-2014 йиллар мобайнида республика миқёсида 278та болалар санъат ва мусиқа мактаблари замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган ҳолда фойдаланишга топширилган.

Санъат ва мусиқа мактабларининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган янги давлат дастурига кўра, 2016 йилда 18та мактаб қурилиши ва модернизация қилиниши ишлари олиб борилади. Кейинги 4 йилда эса 20тадан мактаб шу дастур доирасида қурилиши ва замонавийлаштирилиши кўзда тутилган.

14,7 минг таълим олувчи учун мўлжалланган янги ва реконструкция қилинган мактаблар янги ўқув жиҳозлари ва анжомлар, мусиқа асбоблари, компьютер ва бошқа техникалар билан таъминланади.

Қарор ижросини таъминлаш бўйича тузиладиган комиссияга Ўзбекистон ҳукумати бош вазири Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44760 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15224 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95007 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 2 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 69 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширмоқчи бўлган жангарилар йўқ қилинди
07:08 1148 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1292 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2844 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1825 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3157 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар